Ҳар куни кеч кирганида, бир чол-кампир бир-бирларига мен розиман, сиз ҳам рози бўлинг деб олардилар. Буни эшитадиганлар парво хам қилмайдилар. Кимдир кулади. Яна кимдир буни умуман тушунмайди.
Аммо қариялар кун қорайиши билан ўлимни эслашади. Ўлимни эслашлари билан, рози-ризолик сўрашга киришадилар. Ким билади, уйқуга кетгандан кейин қайта уйғониладими, йўқми?
Сиз-чи? Атрофингиздагиларнинг ҳаммаси сиздан рози эканлигига аминмисиз?
Бирор банда бошқасига зулм қилган бўлса, мазлум зулм қилганни кечирмагунича Аллоҳ ҳам уни кечирмаслигини биласизми?
Жон ҳалқумга келганда қилинган тавба қабул бўлмас. Рози-ризоликни ҳам ноиложликдан қилинадиган пайтгача олиб борманг. Ким билади, қабул бўладими, йўқми?
Қиёмат кунидаги илк ҳисоб-китоблардан бири, бандалар орасидаги муносабатлардан бўлади.Шунинг учун хам бир бирларимизга кечиримли бўлиб ораларимизда гина ва адоватга ўрин қолмасин токи Аллох таьоло барчаларимизни қилган гунохларимизни ўзи кечирсин
Ёсинбек Паттажонов
Андижон шаҳар Хазрати Билол масжиди имом хатиби