Аллоҳ таолога ҳамду-саноларимиз бўлсинки, мана Рамазони шариф ойининг фазилатларидан барчамиз бирдек манфаатдор бўлмоқдамиз. Кундузлари рўза тутишлик ила кечалари эса таровеҳ намозларидаги Хатми Қуръонлардан бахраманд бўлиб, Аллоҳ таолога ибодатларда қоим бўлмоқдамиз.
Айни мана шундай фазилатли кунларда эса вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов ҳам ҳудудларда ташкил этилган Хатми Қуръонларда иштирок этиб, эл-юртнинг дуоларида бош бўлмоқдалар.
Таровеҳнинг ӯн учинчи кунида ҳам анашундай фазилатли ташрифлардан бири Балиқчи туманидаги Мулла Хидирали жоме масжидига бўлди.
Намоздан аввал қозидомла барчани Рамазон ойи билан табриклаб, Қуръон фазилатлари ҳақида маърифий суҳбат қилиб бердилар.
Вакиллик матбуот хизмати.