Жорий йилнинг 8 февраль куни вилоят ҳокими ўринбосари Р.Арзиев, вилоят бош имом-хатиби М.Алимовлар бошчилигида Балиқчи туманининг чекка қишлоғида жойлашган “Мирзақосим ҳожи” жоме масжидида вилоятнинг шаҳар ва туманлари бош имом-хатиблари, бош мухтасиблар ва Балиқчи туманида фаолият кўрсатаётган масжид имом-хатибларининг 2023 йилнинг илк сайёр семинар йиғилиши ўтказилди.
Семинар йиғилишида нотиқлар томонидан кун тартибига қўйилган масалалар ва Балиқчи туманида фаолият кўрсатаётган имом-хатибларнинг фаолият самарадорлиги ошириш, масжидларда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари, иш юритиш ҳужжатлари ҳамда бир қатор йўналишлар бўйича керакли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Шундан сўнг, вилоят бош имом-хатиби бошчилигида шаҳар-туман бош имомлари ҳамрохлигида жамоат билан пешин намози ўқилиб, вилоят бош имом-хатиби М.Алимов томонидан шариъат кўрсатмалари асосида маъруза қилиб бердилар.
Маърузадан сўнг юртимиз хаққига, тинчлигимиз, халқимиз фаровонлиги хаққига, шунингдек, қардош Туркия давлатида бўлиб ўтган талофат қурбонлари хаққига дуолар қилинди.
Вакиллик матбуот хизмати Турсунбой Йўлдaшев
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal @andijonhanafiylari