Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллиги яна бир бор ELTUZ (https://t.me/eltuz2022) га Раддия билдирадики, кейинги қўйилган фото –суратлар оддий расмлар ва маълумотлар эса нотўғри.
ELTUZ айтган жубба кийган одамнинг ҳаммаси масжид ходими ҳисобланавермайди.
Расмий буйруқ билан масжидда ишлаётган одамгина масжид ходими ҳисобланади.
Йўл-йўлакай намозга келган, ёки намоздан бошқа вақтда келиб уч-тўрт кишига имоматчилик қилган одамга масжиднинг ходими деб ҳулоса чиқариш мутлақо нотўғри.
Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллиги яна такроран бу инсон ва бунақанги инсонлар масжидда ишламаслигини билдиради.
Аллоҳ таоло ёлғон гувоҳлик бериш ва Ўзининг тўғри йўлидан ҳаммамизни адаштирмасин.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллиги