Рамазон саховат ойи

1345

Ойларнинг султони бўлган муборак Рамазон ойи меҳр-оқибат ва саховат ойидир. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ойда бошқа ойларга нисбатан хайру саховатда ортиқ бўлар эдилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом Рамазон ойида шамолдан ҳам сахийроқ бўлиб кетар эдилар. Бу ойда меҳрга муҳтож ва боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга кўмаклашиш айни динимиз кўрсатмаларидан ҳисобланади.

Аллох таоло шундай марҳамат қилади: “Аллоҳ йўлида молларини эҳсон қилувчилар (савобининг) мисоли гўё бир донга ўхшайдики, у ҳар бир бошоғида юзтадан дони бўлган еттита бошоқни ундириб чиқаради. Аллоҳ хоҳлаган кишиларга (савобини) янада кўпайтириб беради. Аллоҳ (карами) кенг ва билимдон зотдир” (Бақара сураси 261-оят).

Ушбу оятда бандаларни қилаётган хайр-эҳсонлари Аллоҳ таоло томонидан савоби етти юз баробар ва ундан зиёда бўлиши хабари берилган.

2017 йил 17 июн куни Андижон вилояти Қорасув шаҳар “Юнус Али Оҳун” жоме масжиди ходимлари ҳомийларни жалб қилиб Қўрғонтепа ногирон болалар интернатига  1 850 000 сўм маблағ қийматидаги памперслар, пайпоқлар, совунлар, тиш ювиш воситалари, рўмолчалар, 3500 литр сув сиғимли болалар бассейни ва ширинликлар ҳадя қилиб ногирон болалар кўнгилларидан хабар олдилар.

[su_custom_gallery source=”media: 1348,1349,1350,1351,1352,1353″ limit=”6″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Улуғнор туманидаги “Сўфи Аллоҳёр” жоме масжиди ходимлари тумандаги боқувчисини йўқотган кам таъминланган оилаларга уй жиҳоз буюмлари ҳадя қилиб, уларни кўнгилларини шод қилдилар.

[su_custom_gallery source=”media: 1354,1355,1356″ limit=”3″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Андижон вилоят вакиллиги