Ражаб ойи тўрт муборак ҳарам ойларининг биридир. Бу ойда Сарвари коинот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам меърожга чиққанлар. Бу ойда Аллоҳ таолога иймондан кейинги энг маҳбуб амал бўлмиш намоз фарз қилингандир.
Бу ойнинг “ҳарам ойи” деб аталиши бу ойда уруш жанжал қилиш ҳаром қилингандир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким кўп савобга эришишни, гуноҳлари кечирилишини, ўлим вақтида ташналик ва очликдан паноҳ топишни ва саломат жаннатга киришни хоҳласа ҳарам ойларини ҳурматласин”, дедилар.
Араблар бу ойда ҳатто отaсини ўлдирган душманини кўрса ҳам урушмас экан.
Бу ойни ҳурматлаш кўп хайр эҳсонлар қилиш, тиловати Қуръон қилиш, нафл намозлар ўқиш, кўп тасбеҳ ва таҳлиллар айтиш, кўп истиғфор айтиш, ва ҳаммасидан ҳам улуғроғи нафл рўзалар тутиш билан бўлади.
Айниқса Ражаб ойининг биринчи кунида тутилган рўза жуда катта савобга эга бўлган амаллардандир. Шу кеча қилинган дуолар шубхасиз ижобат бўлади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ражаб ойида бир кун рўза тутса Аллох таоло уни қабр азобидан сақлайди”, деб марҳамат қилганлар.
Аллоҳим сени чиройли зикр қилишга ва сенга гўзал ибодат қилишимизга Ўзинг ёрдам бергин.
Азизлар ушбу ой ҳурматидан аразлашганлар ярашайлик, меҳр-мурувват кўрсатиб, инсоний фазилатларимизни намоён қилиб, ўрнак ва намуна бўлайлик!
Аллоҳ таоло ушбу ойни барчамиз учун эминлик ва офият ойи қилсин. Азиз ватанимиз ва халқимиз учун манфаатли қилсин.
Абдурахмон домла.