Ижтимоий тармоқларни кузатар эканмиз сўнги пайтларда А.Зуфар ва унга ўхшаган кимсалар томонидан Аҳли сунна вал жамоанинг буюк олимларидан Имом Мотуридий роҳматуллоҳи алайҳи ва у кишининг таьлимотларига эргашганларни адашганликда айблаб, уларга тош отишаётганлигини гувоҳи бўп турибмиз. Мен уларга қарата: “Имом Мотуридий ким-у, сен кимсан, сенинг илминг Имом Мотуридийнинг илмини олдида денгиздан томчи холос. Имом Мотуридий ва Имом Ашъарийлар 3-4-ҳижрий асрларда Пайғамбаримиз алайҳиссалом мақтаган уч авлод; саҳобалар, тобеъинлар ва таба тобеъинлардан кейиноқ яшаб ўтган олимлар бўлиб, уларнинг илмий салоҳияти ва мусулмонлар имоми эканини ислом уммати асрлар оша эътироф этиб келган”, дегим келади. Бундай кимсалар ўзларининг бузуқ ақидаларини бошқаларга тўғри қилиб кўрсатиш учун, ҳамма эътироф этган буюк олимларни адашганликда айблаб, уларни ҳақорат қилишдан ҳам тап тортишмайди. Афсуски, буларга эргашиб кетаётганлар ҳам йўқ эмас. Аллоҳ Ўзи ундайларга инсоф, тавфиқ ато қилсин.
Имом Мотуридийни эьтиқодда адашган ёки адашмаган деб баҳо бериш учун энг камида у зотдек илмга, салоҳиятга эга бўлиш керак. Бундайлар эса бизнинг замонамизда топилармикан!? Саодат асрининг изи ўчмаган асрда яшаган олимга илм-маърифатда тенглаша олармикан!?
Келинг шу ўринда Имом Мотурудий замонасидаги у кишини кўрган, билган олимларни Имом Мотурудийга берган баҳолари ва таърифлари билан танишиб чиқсак. Зора, озгина бўлсада у зотнинг мақомини, даражасини тушуниб етсак:
Ҳидоят имоми – الهدي امام
Ҳидоят байроғи – الهدي علم
Мутакаллимлар имоми – المتكلمين امام
Мусулмонларнинг ақидаларини тўғриловчи – المسلمين ئد عقا مصحح
Аҳли суннанинг бошлиғи – السنة اهل رئيس
Аҳли суннанинг намунаси – السنة اهل قدوة
Аҳли сунна вал жамоанинг байроғини кўтаручиси – الجماعة و السنة اعلام رافع
Фитна ва бидьат хатоларини суғуриб олиб ташловчи – البدعة و الفتنة ضاليعا قالع
Бу сифатлар ва таьрифларни бизга ўхшаган оддий одамлар эмас, замонасининг энг кўзга кўринган олимлари берганлар. Бу эса Имом Мотурудийни аҳли сунна вал жамоанинг буюк олими эканлигига далолат қилади. Биз аҳли сунна вал жамоа эьтиқодидаги мусулмонлар Имом Мотурудий ва таълимотини ҳақ деб биламиз ва асрлар оша шунга амал қилиб келмоқдамиз.
Нодирбек домла Кенжаев
Андижон шаҳри “Бобо Таваккул”
жоме масжид имом-хатиби