“Яхши гапга илон инидан чиқар, Ёмонга гапга пичоқ хинидан” дейди доно халқимиз. Баъзан бир оғиз яхши гап инсоннинг келажагига пойдевор бўлиши мумкин экан.
Лампочкани ихтиро қилган Томас Эдисон болалик пайтида мактабдан уйига келгач онасига конвертга солинган хатни берди ва:
- Буни ўқитувчимиз Сизга бериб юборди, – деди.
Она хатни ўқир экан, кўзларидан ёшлари думалаб тушди. Бундан хижолат ёш Томас хавотирга тушиб йиғининг сабабини сўради. Онаси анча хотиржамлик ила жавоб берди:
- Сенинг кучли қобилиятинг бор экан. Мана эшит: “Ўғлингиз ўта иқтидорли, мактаб унга ва унинг қобилиятига торлик қилади. Шунинг учун ўғлингиз уйида таълим ола қолсин!”.
Шундай қилиб Эдисон ўз уйида онасидан тарбия ола бошлади. Орадан бир қанча йиллар ўтди. У лампочкани ихтиро қилди.
Вақти соати етиб унинг онаси вафот этди. Онасининг вафотидан кейин олим шкафдан бир конвертни топиб олди. Анча йил ўтган бўлса-да, хатни таниди. Бу – ўша болалигида мактабдан келган хат эди. Бир зум тарих оғушига шўнғиган Эдисон хатни ўз кўзи билан ўқий бошлади. Унда шундай деб ёзилган эди:
“Ўғлингиз ўта беақл ва қобилиятсиз бола. Эртадан бошлаб қайтиб мактабга келмасин!”
Эдисон анча вақтгача йиғисини тўхтата олмади. Сўнг хотиралар дафтарига қуйидаги сўзларни битиб қўйди:
“Эдисон ҳақиқатан ҳам ўта калтафаҳм бола эди. Бироқ онасининг гўзал тарбияси сабабли истеъдод соҳибига айланди”.
Қўшимча: Эдисон кўпгина муҳим кашфиётларнинг муаллифидир. (Эдисоннинг ҳаёти давомида АҚШдаги патентлар бюроси унга 1093 та патентни беради — бундай миқдордаги патентларни ҳали ҳеч бир одам олмаган). Улар ичида: сайловларда овозларни сановчи электр ҳисоблагич — биринчи патентланган кашфиёт; чўғланма лампадаги ип учун углероднинг (қуйдирилган қоғоз) ишлатилиши; фонограф; кинетограф; трафаретли босма; аккумулятор;
Тугунги кунда доимий одатимиз бўлган, телефонда гаплашишни “Алло” дейиш билан бошлашни ҳам айнан Эдисон таклиф қилган.
Томас Эдисон 11-феврал, 1847-йилда АҚШнинг Огайо штатида туғилган. 1931-йил вафот этган.
Интернет материаллари асосида
Улуғбек қори Йўлдошев тайёрлади.