Мадрасада лавозим тайинлови амалга оширилди

543

Жорий йилнинг 21-май куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг Андижон вилоятига ташрифи доирасида шу куннинг ўзида Андижон вилоятидаги “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус Ислом билим юрти фаолияти билан ҳам яқиндан танишиб, бу ерда устоз ва мураббийлар, талабалар учун яратилган барча шарт-шароитлар билан ҳам танишиб чиқдилар.
Хозирги пандемия даврида билим юрти устоз ва мураббийлари томонидан ўтказилаётган масофавий таълим тизимининг қай даражада ташкиллаштирилиётганлиги билан ҳам яқиндан танишиб чиқдилар. Шунингдек, устоз ва мураббийлар иштирокида йиғилиш ҳам ўтказиб, шу кунга қадар билим юртининг ўқув ишлари бўйича мудир муовини лавозимида фаолият юритиб келган Маҳмудов Рустам Жумановични “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус Ислом билим юртига мудирлик вазифасига тайинланганлигини ҳам эълон қилдилар ҳамда мудир домлага келгусидаги барча ишларида Аллоҳдан муваффақиятлар сўраб дуои-хайрлар қилдилар.
Ислом билим юртига ташрифи доирасида бу ерда фаолият юритаётган устоз ва мураббийлар билан ҳам суҳбатлашиб, хозирги даврда таълим соҳасидаги янгиликлар, инновациялар, шунингдек келажагимиз вориси бўлган фарзандларимизни тарбиялашда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги тўғрисида ҳам ўзининг кўрсатма ва топшириқларини бериб ўтдилар.

ЎМИ Андижон вилояти вакиллиги матбуот хизмати