Ассалому алайкум Шоираопа. Рамазон ўзига хос покланиш ва маънавий ўсиш давридир. Муқаддас ойнинг инсон учун фойдали томонлари жуда кўплиги дин пешволари томонидан таъкидлаб келинади. Яъни Рамазон инсонда тартиб-интизом ва сабр-тоқат хислатларини тарбиялайди. Кишилар айнан муқаддас ой сабаб Яратганнинг ғазабини келтирадиган номақбул ишлардан ўзларини тийишади ва шу тариқа интизомни тарбиялашади. Рамазонда мусулмонлар рўза тутаётган ҳамда муҳтож кишиларга таом улашишса, уларга қўшимча савоб ёзилади. Рамазон инсоннинг ўзи билан ўзи курашадиган ойдир. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда бугунги кунда кўпчилигимиз “Саҳоват ва кўмак” умуммиллий ҳаракати доирасида имконимиз қадар эҳсонларни улашишга ҳаракат қилмоқдамиз. Шу ўринда айтиш ўринлики “Саҳоват ва кўмак” умуммиллий ҳаракатига ҳисса қўшиш йўлида рамазон ойида хотин-қизларнинг вазифалари нималардан иборат бўлади?
– Ва алайкум ассалом ва раҳматуллох. Мохи Рамазон ва Рамазоннинг иккинчи жумаси муборак бўлсин, азизам. Хуш келибсиз. Раҳмат. Саволларингизга бажонидил жавоб бераман, иншааллоҳ. Хотин-қизларимиз Рамазон ойида ҳам аввалги ойлардаги каби каби тозалик, орасталик, мулойимлик, пазандалик каби ҳислатларини намоён килганлари ҳолда янада хушёрлик, серғайратлик, диққат-эътиборни оширишлари керак бўлади. Хатми Қуръон, Аллоҳнинг зикрини кўпайтиришлари, қўллари ишда-ю, тиллари эса зикрда бўлса, бу ойдаги ҳар бир амал учун савобларни юз-минг маротаба кўпайтириб берилади. Оила аъзоларини саҳарлик ва ифторликка чиройли жалб қилишлари, шу йилдан бошлаб рўза тутишни бошлаган ўғил-қизларига алоҳида меҳр-эътибор қаратишлари, қизларга ош-овқат, тотли таомлар тайёрлашни ўргатишлари, Рўза тутиш учун маъқул бўладиган тамоларни бирга тайёралб кўрстатишлари, энг муҳими, саҳарлик пайтида ҳамма дастурхон атрофида кечикмасдан ўтиришини, хуш еайфиятни таъминлаб беришлари керак. Фарзандларга бу ойда айниқса, бировнинг дилини оғритмаслик, қўполлик қилмаслик, сахий, меҳри-дарё бўлишлик ҳақида гапириш билан бирга, шахсий наъмунаси билан тарбия манбаи бўлишлари лозим. Ана ўшанда “Саҳоват ва кўмак” ҳайрия тадбирларига ҳисса қўшгандагидек савобга эга бўладилар. Сизга Рамазон ойида ғанимат билишимиз лозим бўлган имкониятлардан денгизидан бир томчиси каби мисоллар келтирдим холос. Аслида бу ой ҳислатларини санаб охирлатиб бўлмайди. Қолаверса, Рамазон ойи одат қилганларимизни йил давомида ўзимизга ҳамроҳ билиб, ҳамиша эзгуликларга шошилайлик, дуоларимизда Аллоҳдан юртимизга тинчлик, халқимизга омонлик сўрайлик, муҳтож ва касаллар ҳолидан ҳамиша хабардор бўлайлик. Ана шунда Рамазон шукуҳи қалбларимизни йил давомида тарк этмайди.
Шоираопа мазмунли суҳбат учун Сизга чексиз миннатдорчилик билдирамиз. Улуғ кун тақдим этган икониятларни исроф қилмасликка ва унумли фойдаланишга астойдил ҳаракат қиламиз.
– Ижодингизга улкан омадлар тилайман, уйлайманки, бу суҳбатимиз гўзал ва дилбар аёл-кизларимизга фойдали бўлади. Сизни ҳам савобларга дохил қилсин. Эътиборингиз учун раҳмат, азизам.
“Миллий тикланиш” партияси
Андижон вилоят Кенгаши матбуот котиби Камола АБДУВАЛИЕВА билан
Андижон вилояти бош отинойиси Шоирахон ҚОСИМОВА суҳбатлашди.