“Бақувват мўмин киши яхши ва у Аллоҳ таоло наздида заиф мўминдан севимлироқдир”

1073

[su_custom_gallery source=”media: 467,468,470,471″ limit=”4″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Ислом  дини  фақат  инсон  ҳаётининг  руҳий,  маънавий  камолотига  эътибор берибгина қолмай, айни вақтда унинг жисмоний жиҳатларини ҳам қамраб олган. Уламолар  руҳий  ва  моддий  ҳаётни  ҳудди  нарвоннинг  икки  зинапоясига ўхшатишади,  яъни  икки  тараф  баравар  –  тенг  бўлишига  эътибор  бермоқлик лозимлиги уқтирилади. Инсоннинг эътиқоди  кучли бўлиши билан бирга бадани, жисми ҳам соғ, чиниққан, ҳар қандай машаққатларга бардошли бўлмоғи лозим. Бу ҳусусда Пайғамбариз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Бақувват мўмин киши яхши ва у Аллоҳ таоло наздида заиф мўминдан севимлироқдир”, деганлар. (Имом Муслим ривояти).

Зеро ушбу юртда яшаётган барчамизнинг ният ва мақсадимизда,  мустақил  юртимизда яратиб берилган имкониятлардан фойдаланган ҳолда ниманики ўз олдимизга  мақсад  қилиб қўймайлик, қандай буюк ишларни амалга оширишга интилмайлик, барча эзгу ниятларимиз  замирида ёшларимизни ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом ўстириш, уларнинг бахту саодати, фаровон келажагини кўриш, дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаган авлодни тарбиялаш орзуси мужассамдир.

Шу маънода “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртида таҳсил олаётган ёшларни маънан етук, жисмонан баркамол қилиб тарбия қилиш, талаба ёшларда ватанга муҳаббат, юртга садоқат руҳини янада шакллантириш, шунингдек, билим юрти маънавий-маърифий ишлар бўйича мудир ўринбосарининг 2016-2017 ўқув йили учун ишлаб чиқилган йиллик иш режаси 7-бўлим 1,4-бандлари ижросини таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган йиллик тадбирлар режаси ҳамда “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганлигининг 25 йиллиги муносабати билан 2017 йилнинг 13 январ куни Андижон шаҳрида жойлашган Дзюдо спорт маркази билан ҳамкорликда ушбу спорт маркази залида билим юрти талабалари ўртасида “Баркамол авлод” спорт ўйинлари дастурига киритилган спортнинг “Кураш” тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

Ушбу мутлоқ вазн бўйича ўтказилган спорт мусобақаси қизғин курашларга бой ҳолатда ўтди ва мусобақа якуний танижаларига кўра 4-курс 63-гуруҳ талабаси Шохрухбек Зулимов 1-ўринни, 4-курс 62-гуруҳ талабаси Жамолдинов Икромиддин 2-ўринни ва 3-ўринни 1-курс 69-гуруҳ талабаси Аббосхон Жалолхонов эгаллаб диплом ва билим юрти маъмурияти томонидан ажратилган эсталик совғалари билан тақдирландилар.

 

Билим юрти мудири

Нурилло ҚОДИРОВ