Ҳолингиздан нолиманг

1556

Намоз диннинг устунидир, сабр эса диннинг ярми. Ким шу иккисини маҳкам ушласа,барча яҳшиликларга эришади.
Имом Роббоний (роҳимаҳуллоҳ) айтади: “Инсон ҳаётида дуч келадиган барча яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳ таолонинг иродаси билан бўлади. Нимаики содир бўлса, барчаси Аллоҳ таолодан эканига иқрор бўлиш билан бандалик юзага чиқади. Ҳақиқий қул ҳожасининг ҳоҳишига асло эътироз билдирмайди”.
Абдулқодир Гийлоний (роҳматуллоҳи алайҳ) бундай деганлар: “Ўз ҳолингиздан нолиманг. Ҳамиша сабрли бўлинг, Аллоҳ таоло раҳматидан асло ноумид бўлманг. Холис Аллоҳ таоло учун қилинган сабр ва бардош, албатта, мукофатсиз қолмайди. Озгина сабр қилиш,узоқ йиллар роҳат кўришга сабаб бўлади. Кимки машҳур бўлса, билки, унга сабр туфайли эришган”.
Дарҳақиқат,намоз ва сабр барча яхшиликларнинг калити, яхшиликлар эса бараканинг калитидир.

“Муҳаммад Розиқбой” масжиди имоми О.Каримов