Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши Қурбон ҳайитини нишонлаш ва ҳайит намозини адо этишга доир ўз фатвосини эълон қилди. Шунингдек, бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратлари ҳам халқимизга мурожаат қилиб, коронавирус пандемияси боис, мўмин-мусулмонлар ҳайит байрамини ҳар ким ўз уйида, оила даврасида адо этишлик, халқимиз ичида фотиҳахонликка йўл қўймаслик, бу эса динимиз кўрсатмаларига мутлақо зид эканлиги, ҳайит куни байрам куни сифатида оила даврасида хурсандчилик ила нишонланишлиги лозимлиги тўғрисида айтиб ўтдилар. Яна муфтий ҳазратлари Қурбон ҳайитининг яна бир амалларидан бирига алоҳида тўҳталиб, қурбонлик қилишлик шартлари ва шунга доир фиқҳий масъалаларни ҳам кенг баён этдилар. Дарҳақиқат муфтий ҳазратларининг ҳайит кунига бағишлаб айтган барча фикр ва кўрсатмалари юртимизда яшаётган барча мўъмин-мусулмонлари учун дастурул-амал бўлиб ҳизмат қилади инша-Аллоҳ.
Мен ҳам барча юртдошларимизга мурожаат қилиб айтаманки, хозирги кундаги пандемия шароитида ҳар биримиз ҳайит кунлари ва ҳайит байрамини ўз оиламиз даврасида, шариатимиз кўрсатмаларига мувофиқ ўтказсак, айни муддао бўлган бўлар эди. Ахир муқаддас динимизнинг улур икки байрамларидан бири бўлган Қурбон ҳайити байрамини ҳам муфтий ҳазратларининг айтган кўрсатмаларига мувофиқ, шариатимиз асосида ўтказсак қандай ҳам чиқройли бўлган бўлар эди.
Барчаларингизга кириб келаётган Қурбон ҳайити байрами муборак бўлсин. Юртимиз тинч, осмонимиз доимо мусаффо бўлсин.
Андижон вилояти бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов