Хозирги кунда Андижон вилоятида 181та масжид фаолият кўрсатаётган бўлиб, ушбу масжидларда намозхонлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида йил сайин жуда кўплаб қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари ўтказилиб келинмоқда.

Шу кунларда ҳам вилоятимизнинг Андижон ва Хонобод шаҳри, Балиқчи, Избоскан, Жалақудуқ, Хўжаобод, Булоқбоши каби бир қатор туманларидаги масжидларда қурилиш-таъмирлаш ишлари жадал суратларда давом этмоқда

Жумладан, Балиқчи туманидаги “Оқ қўрғон” жоме масжиди ҳам шулар жумласидандир.

Қиш фаслининг ноқулай об-хавосига қарамасдан жорий йилнинг 18-декабрь куни ушбу масжидда илк ғишт қўйиш тадбири ўтказилди.

Ушбу тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби М.Алимов бошчилигида Балиқчи тумани бош имом-хатиби Ж.Эргашев ва туман ҳокими Ж.Абдурайимовлар иштирок этди.

Масжидга илк ғишт қўйиш маросимида вилоят бош имом-хатиби бошчилигида дуои-хайрлар қилинди.

Биз ўйлаймизки Балиқчи туманидаги “Оқ қўрғон” жоме масжиди ҳам тез кунларда замонавий кўринишда, барча шарт-шароитларни ўз ичига олган ҳолатда битказилиб, тумандаги мўъмин-мусулмонларга топширилади инша-Аллоҳ.

Вакиллик ходими Б.Яқубов