ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ БИЛАН ТАНИШУВ

1400

Қурилиш ишлари билан танишув…
Ҳаммамизда маълумки юртимизнинг ҳар бир гўшасида ободонлаштириш, қурилиш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда. Хусусан вилоятимиз мўъмин-мусулмонларига қулай шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг замирида эса вилоятдаги бир қанча масжидларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Шу кунларда эса манашундай хайри ишлардан бир Хонобод шаҳридаги “Абдулҳамидқори” жоме масжидида ўтказилмоқда. Хозирда масжид замон талабларига мос равишда тубдан қайта қурилмоқда.
Ушбу масжидда ўтказилаётган қурилиш ишлари жараёнлари қай тартибда кетаётганлиги билан танишишлик мақсадида вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов “Абдулҳамидқори” жоме масжидига ташриф буюрди. Бу муборак масканда ишлаётган барча қурувчи усталар ҳолидан хабар олиб, дуои-хайрлар қилдилар.
Вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов Хонобод шаҳрига қилган ташрифи доирасида Хонобод шаҳридаги “Хонобод” жоме масжидида жума намозини ҳам жамоат билан адо этиб бердилар.

Вакиллик ходими Н.Қодиров