Қандай қилиб қўлларни тўғри ювиш керак?
1-қадам. Қўлингизни окаётган сув билан намланг.
2-қадам. Нам қўлларга етарли миқдорда совун суринг.
3-қадам. Қўлларингизни бир-бирингирга ишқалаб, юзаларини, ички қисмини, бармоқлар орасини ва тирноқ остини камида 20 сония давомида ишқаланг.
4-қадам. Қўлларингизни оқаётган сув остида яхшилаб ювинг.
5-қадам. Қўлларингизни тоза мато ёки бир марта ишлатиладиган сочиқ билан қуритинг.
Қўлингизни тез-тез, айниқса овқатланишдан олдин, бурнингизни қокканингизда, йўталганда ёки акс урганда ва хожатхонадан чиққандан кейин яхшилаб ювиб туринг. Совун ва сув бўлмаган холда, таркибида камида 60% спирт мавжуд қўл антисептигидан фойдаланинг. Қўлларингиз ифлосланганда уларни албатта совун ва сув билан ювинг.
Сайидхонов Сайидамирхон
Шаҳрихон туман
“Боистон”
маҳалла масжиди имом-хатиби
Манба: ЖССТ веб сайти.