Қайтар дунё

1385

Бева, камбағал бир аёл уйида сарёғ тайёрлаб бир дўкончига олиб бориб сотар эди. Баққол аёл олиб келган сарёғни ҳеч тортиб кўрмас эди. Бир куни негадир унинг кўнглига бир шубҳа тушди. Навбатдаги олиб келинган сарёғни тортиб текшириб кўрди. Бир килоли сарёғ 900 грамм чиқди. Сотувчи жуда хафа бўлди.
Эртаси куни келган аёлга шундай деди:
-— Энди мен сендан сарёғ олмайман.
Аёл деди:
-— Нега энди? Бир хатолик ўтдими мендан?
-— Сен бир кило деб берадиган сарёғинг роппа роса 900 грам экан. Айб эмасми?
Шунда аёл деди:
— Тақсир, менинг уйимда тарозу йўқ. Мен сиздан олган бир кило шакарни тош ўрнида ишлатаман…
Сотувчи нима дейишни билмай дудуқлана бошлади…
Кимгадир қилинган ноҳақлик ҳеч қачон жавобсиз қолмас экан. Хулоса килиш узингздан.

Ўсканов Муҳаммадали

Бўз тумани

“Абдулазизхон”

масжиди имом-хатиби