Қарз олди берди хақида

1607

Эй иймон келтирганлар маълум муддатга қарз олди берди қилган вақтингизда уни ёзиб қўйинг. Орангизда бир ёзувчи адолат билан ёзсин. Ҳеч бир ёзувчи Аллоҳ билдиргани дек қилиб ёзишдан бош тортмасин. Бас, ёзсин ва ҳақ зиммасига тушган киши айтиб турсин, Роббига тақво қилсин ва ундан ҳеч нарсани камайтирмасин».

(Бақара сураси 282-оят.)

Дарҳакиқат, баъзи одам ўта ишонувчанлигидан бировнийг ҳожатини чиқаришда оқ кўнгиллик қилади. Яъни, муҳтож кимсанинг оғзаки лафзига ишониб қарз беради. Минг афсуски, яхшиликнинг қадрига етмайдиган ва ишончни суистеъмол қиладиганлар ҳам орамизда учраб турадики, ҳар бир амал динимиз кўрсатмаларига риоя этишлик  орқали бажарилса, натижаси ҳам хайрли бўлиши, шубҳасиз.

Бу борада Абу Ҳурайра (р.а.) дан ривоят қилинади: «Набий (с.а.в.): «Бойнинг зиммасидаги ҳақни) бермай юриши зулмдур», дедилар, Демак, моддий имкон топганидан кейин ҳам ўз зиммасидаги қарзини бермай юрадиганларни золим дейишлик тўғри бўлади; Чунки қарзга бепарво бўлган киши ҳақдорга ҳам, ўзига ҳам зулм қилади. Қарз берувчи ундан ўз вақтида ҳаққини ололмагани учун зулмга учраса, қарздор ҳақни вақтида бермаслиги билан гуноҳга ботиб, ўзига зулм қилган бўлади.

…Дарвоқе, киши ўзининг молидан маълум бир бўлакни қирқиб, қарзга бергани учун қарз сўзи луғатда қирқиш маъносини билдиради. Шариатда эса, бошқа кишига бир нарсани унинг бадалини қайтариб бериш шарти билан мулк қилиб бериш тушунилади. Демак, қарзга олинган нарса қарзга олувчйнинг мулкига айланади ва уни хоҳлаган эҳтиёжига сарфлайди. Қарз берган кишига эса (белгиланган муддатдан ўтказмай) бадалини бериши керак бўлади.

 Демак, бу борада чуқур Ҳазрати Набий (с.а.в.) нинг бир Ҳадисларида: «Менинг жоним қўлида бўлган Зотила Касамки, агар бир киши Аллоҳнинг йўлида қатл қйлинса, сўнг тирилтирилса, яна: қатл қилинса ва тирилтирилса, сўнг яна қатл қилинсаю, унинг зиммасида қарзи бўлса, қарзи адо этилмагунча Жаннатга кирмас», дейилган Бундан кўриниб турибдики, Аллоҳ таолонинг йўлида шаҳид бўлишлик қанчалик улуғ мақом бўлмасин, инсон бўйнида қарз билан вафот қилса, қарзини адо қилмагани боис, Жаннатга кира олмас экан. Абдуллоҳ ибн Абу Робийа (р.а)дан ривоят қилинади: «На бий (с.а.в.) мендан қирқ минг қарз олдилар. Кейин у зотга мол келганида уни менга қайтариб бердилар. Ва: «Аллоҳ молингга ва ақлингга барака берсин. Албатта, қарзнинг мукофоти мақтов ва адо этишдир», дедилар. Баъзида шундай кишиларни учратиш мумкин, кимдир қарзга пул сўраса, ўзи айлантириб сармоясини кўпайтираётганини, рози бўлса устига ўзи топаётган фойда миқдорича пулни қўшиб қайтара олса қарз бериб туришлигини айтади. Бироқ фойдани кўзлаган қарз Исломдан жоиз эмас, балки рибо (судхўрлик) мулоҳаза этиб иш кўриш талаб этилади.

Турсунов Санъатбек

Андижон тумани

“Усмон Зиннурайн”

жоме масжиди имом-хатиби