Хозирда Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётган масжидларда жуда кўплаб хайрли ишлар, қурилиш-ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Анашундай хайрли ишларни Булоқбоши туманидаги “Найман” жоме масжидида ҳам кўришимиз мумкин.
Ушбу масжидда хайрли ишлар бардавом бўлишлигини сўраб вилоят бош имом-хатиби Устоз Мирзамақсуд домла бошчилигида вакиллик ходимлари жорий йилнинг 19 май куни ташриф буюришиб, “Найман” жоме масжидида бунёд этиладиган янги хонақоҳ биноси учун илк ғишт қўйиш тадбирида қатнашдилар.
Албатта, маншундай хайрли ишлардан барча бирдай кўнгиллари хурсандчиликка тўлди.
Устоз Мирзамақсуд домла масжидга ташриф доирасида намозхонлар билан ҳам юзма-юз учрашиб, масжид қурилиши учун хизмат қилаётган уста-хунармандлар, хомийлар ва намозхонлар хаққига дуои-хайрлар қилдилар.
Вакиллик матбуот хизмати