Сурхондарё имомлари Андижонда

1482

Жорий йилнинг 25-апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги Республикамиз бўйлаб барча масжид имом-хатиблари иштирокида видео-конфереция йиғилиши ўтказилган эди.

Ушбу видео-конфереция йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов томонидан ЎМИнинг жойлардаги барча вакилларига бир қатор муҳим топриқлар берилди. Анашу топшириқлардан бири бўлган имом-хатибларнинг касбий маҳоратларини оширишлик, халқ билан янада яқинроқ бўлишлик, ўз устида доимий равишда ишлашлик каби топшириқлар асносида имом-хатибларнинг ўзаро тажриба алмашувларини амалга оширишлик ҳусусида алоҳида тўхталиб ўтди. Жумладан, водий вилоятлари имом-хатибларининг иш тажрибаларини ўрганишлик, ўз фаолиятларига тадбиқ қилишлик тўғрисида ўзининг кўрсатмаларини бериб ўтган эди.

Шу муносабати билан 2018 йилнинг 12-13 май кунлари Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани бош имом-хатиби Абубакр домла Алимов, шу тумандаги “Ҳазрати Мавлавий” жоме масжиди имом-хатиби Саъдуллоҳ домла Қодиров, “Муҳаммад Шариф” жоме масжиди имом-хатиби Довудий Камолзода ва “Ҳожи Абдурауф Ансорий” жоме масжиди имом-хатиби Обиджон домла Исмоиловлар Андижон вилоятига ташриф буюрдилар.

Ташрифнинг биринчи куни меҳмонлар ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллигининг иш тажрибаси билан яқиндан танишдилар. Ўзлари учун керакли маслаҳатларни олдилар. Ташрифнинг иккинчи куни эса меҳмонлар Андижон вилоятининг Андижон шаҳридаги “Жиддаи Муборак”, “Девонабой”, “Мирпўстин ота” жоме масжидлари фаолияти билан яқиндан танишдилар.

[su_custom_gallery source=”media: 2903,2904,2905,2906,2907″ limit=”6″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Шундан сўнг эса меҳмонлар Андижон шаҳрининг диққатга сазовор жойлари Эски шаҳардаги Жомеъ меъморий мажмуасини ва Мирпўстин ота зиёратгоҳларини зиёрат қилдилар.

[su_custom_gallery source=”media: 2908,2909,2910,2911,2912,2913,2914,2915,2916,2917,2918,2919,2920,2921,2922″ limit=”15″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Ташриф якунида эса меҳмонлар самимий қабул учун ўзларининг миннатдорчилигини изҳор этиб, Андижон вилояти имом-хатибларини ҳам Сурхондарё вилоятига амалий ташриф билан боришлари учун таклиф қилдилар.

ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги

Ахборот таҳлили ва назорати

мутаҳассиси Нурилло Қодиров