Аллоҳ таоло бутун инсониятни зулмат ва жаҳолатдан фақат илму-маърифатгина халос этишини амр қилиб Пайғамбаримиз Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилган илк оятларида шундай деб мархамат қилди:
“Ўқинг (эй Муҳаммад! Бутун борлиқни) яратган Зот бўлмиш Раббингиз исми билан! (У) инсонни лахта қондан яратди. Ўқинг! Раббингиз эса карамлидир. У инсонга қалам билан (ёзишни ҳам) ўргатди. У инсонга билмаган нарсаларини билдирди” (Алақ сураси 1-5оятлари).
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзининг ҳадиси муборакларида марҳамат қилибзот айтдилар: “Илм ўрганишга интилиш ва уни талаб қилиш ҳар бир мусулмон эркак ва муслимага фарздир” (Ибн Можа ривояти).
Шундай экан, ҳар бир мўъмин ва мусулмон дунёга келар экан илм талаб қилишлиги, бирор бир касб-хунар эгаллашлиги лозим.
Бизнинг юртимизда эса илм олишлик учун барча шарт-шароитлар яратилган бўлиб, мактаб, коллеж, академик лицей ҳамда олийгоҳларда барча инсоният учун керакли бўлган илм-маърифат ўқувчи-ёшларга ўргатилмоқда.
Шу кунларда эса вилоятимиз имом-хатиблари томонидан мактаб, коллеж ва академик лицейларда ўқувчи-ёшлар билан юзма-юз учрашувлар ташкил қилинаётган бўлиб, ўтказилаётган тадбирларда имом-хатибларимиз томонидан “Тафаккур энг яхши ибодатдир”, “Эрта турмушнинг салбий оқибатлари”, “Тил офатларидан сақланайлик” мавзулари кенг ёритилмоқда.
[su_custom_gallery source=”media: 2691,2692,2693,2694,2695,2696,2697,2698,2699,2700,2701,2702,2703,2704,2705″ limit=”15″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]
ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги
ходими Нурилло Қодиров