“Энг маърифатли имом” танлови давом этмоқда

821

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2018 йил 10 сентябрдаги 01А/092-сонли буйруғига асосан шу кунларда вилоятимиз масжидларида “Энг маърифатли имом” шиори остида имом-хатиблар ва имом-ноиблари ўртасида кўрик танлов ўтказилмоқда.

Бугунгача мазкур кўрик танловнинг шаҳар ва туман босқичлари Андижон вилоятининг Андижон, Асака, Балиқчи, Мархамат ва Олтинкўл кўтаринки руҳда ташкил қилинди ва ўтказилди.

Танловнинг ўтказишдан мақсад эса – бугунги тараққиёт талабларига жавоб берадиган, кучли илмий салоҳиятга эга, ташаббускор, илғор фикрли, замонавий ахборот технологияларидан етарлича фойдалана оладиган ва кенг халқ оммасига ўз фикрини етказиш қобилиятига эга бўлган энг иқтидорли, фаол имом-хатибларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш иборатдир.

Танловда масжидларда фаолият кўрсатаётган имом-хатиблар ва имом ноиблари иштирок этишмоқда.

[su_custom_gallery source=”media: 3977,3978,3979,3980,3981,3982,3983,3984,3985,3986,3987″ limit=”11″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Танловда ғолиб чиққан имом-хатиблар эсдалик совғалар ва “Энг маърифатли имом”  кўрик танловининг вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритмоқдалар.

“Энг маърифатли имом” кўрик танлови вилоятимиз бўйлаб яна давом этмоқда.

ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги

Ахборот таҳлили ва назорати

мутаҳассиси Нуруллоҳ Қодиров