Ислом дини динларнинг ичида мукаммаллиги албатта бошқа динларда етарли бўлмаган гўзал хулк-одоб билан безанганлигидадир.

 Яхшилик килган инсонга яхшилик кайтариш ҳар кандай ўз одамийлигини унутмаган инсонни қўлидан келиши табиий, бирок ёмонлик килавераётган кимсага яхшилик килиб, хожатини чикариш солих зотларнинг энг юксак ахлокларидир.

 Куръони каримда хам Аллох таоло таълим бериб “Ёмонликни яхшилик билан даф килгин шунда сен ва унинг орсида адовати бор кимса хам қайноқ дўст каби бўлиб қолур” дея мархамат килган.  Хикояда келишича, бир дехконни ит копиб оёғини узиб олибди, оғрикдан вой-войлаб ухлаёлмай ўтираркан бир кичик қизи отасига таъна тошини ташлади. Отажон итни тиши бўлса сизда тиш йўкми? Додлаб турган дехкон кулиб юборди ва кизига ўгирилиб шундай дебди:

          Қувватим етарли олсам интиқом,

          Аммо нечук қилай оғзимни ҳаром.

          Агарда бошига қилич келса хам,

          Ит пойига бошин урмайди одам.

          Ёмонга ёмонлик қилмоқлик осон,

          Аммо ит бўлолмас хақиқий инсон.

Бундай олийжанобликда бутун инсониятга намуна бўлган Росулимиз алайҳис салом ҳам ислом дини ва иймон эътиқодни барчага етказиш йулида жуда кўп мушриклар тарафидан зулм ва дашномлар остида  сабр қилдилар. Энг яқинларидан айрилдилар. Вақтики келиб ўша мушриклар асир олингач, интиқом олишга қодир бўла туриб, олийжаноблик жиҳатидан барчасини кечириб юборганлари барчамизга маълумдир.

Шундай экан биз мусулмонлар бир биримизга кечиримли бўлиб,ёмонлик қилаётганларга ҳам яхшилик қилаверсак ҳотимаси яхши бўлади экан.Аллоҳ ҳаммамизга Исломнинг кечиримлилик ва назокат ҳамда ҳуш феъллигини насиб этсин. Омин!

Искандарбек домла Ортиқов,
Олтинкўл тумани “Далварзин”
жоме масжиди имом-хатиби