Вақт ғанимат

1203

Вақт– бебаҳо неъматдир.Вақт– бебаҳо бойлигимиздир.Ундан қандай фойдаланиш ўз қўлимизда.Уни ўтказиб юбориш ҳам ўзимизга боғлиқ.Ҳазрати Али (розийаллоҳу анҳу) айтганларидек , вақт қилич кабидир,биз уни кесмасак, у бизни кесади.Хозирги даврда  вақт жуда тез ўтиб кетаяпти,бир кунлик, бир ойлик ишларимиз бир дақиқада  битиб қоляпти. Масалан Совет Иттифоқи даврида харбийдаги ёки хизмат сафаридаги яқинларингиз билан  алоқага чиқмоқчи бўлсангиз хафталаб алоқа бўлимларида  кутишга тўғри келарди.Аллоҳга ҳамду санолар бўлсинки хозирда уйингизда ўтириб бемалол яқинларингиз билан сухбат қуришингиз мумкин.Бу неъматларни қадрига етишимиз керак.

Бу кунларга келиб эса тақдир тақозоси билан химатчилардан ташқари ҳамма уйда. Чунки мамлакатимизда Карантин даври.Ушбу кунларда ишдан бўш кунларимизда ҳам вақтдан унумли фойдаланиб қолишимиз керак. Ховлида яшовчи аҳоли ўз томорқаларига озиқ овқат маҳсулотларини экиб,хонадонига зарур сабзавотларни экиб олса ўз иқтисодиётига ҳам фойда бўлади.Деҳқонлар айтади “баҳорни бир кунида кеч эксанг, кузда бир ой кейин териб оласан”.Шунинг учун ушбу баҳор кунларидан унумли фойданалайлик.

Шахар аҳолиси эса фойдали ишлар билан шуғулланиб,вақтни исроф қилмасдан фарзандларига илм олишларида яқиндан ёрдам берсалар ўз самарасини кўрадилар албатта.

Жамият тараққиёти ва келажагини таъминловчи фарзандларимиз вақтдан қандай фойдаланишмоқда, албатта мактаб ёшидаги болаларнинг мониторга тикилиб,узоқ вақт ўтиришлари  саломатлигига қанчалик зарар  бўлса,руҳиятига ҳам шунчалик  салбий таъсир кўрсатар экан.Агар бу компютер олдида ўтириб дарсликлардан ва бошқа янгиликлардан хабардор бўлиб турса,ўзи учун ва бошқалар учун ,келажакда фойдали илм бўлса ,ҳаммамиз учун бу яхши холат.Афсуслар бўлсинки бу интернет орқали олинган маълумотлар сохта бўлиб, ёш авлодни фикрларини чалғитиб ўз тўрига “Ўргимчак тўрига “ илинтириб олмоқда.

Компютердан нурланган боланинг кўриш қобилияти пасаяди,хотираси сусаяди,авлод қолдиришига таъсир қилади.”Кўнгил очар “ ўйинлар ўйнаб ,кўнгилсиз ҳисларнинг пайдо бўлиши  боланинг ақлан, руҳан. Соғлом ривошланишига тўсқинлик қилади.

Ҳўш , шундай экан , болаларни компютер ўйинлари ва интернетдан бутунлай узоқлаштириш керакми “ деган саволга мутахассислар: “Йўқ , фақат уларга компютернинг ижобий томонларидан фойдаланишга муайян вақтни белгилаб бериш керак” ,дейди.  

Вақтни исроф қилишни нафақат ёшлар балки , ёши катта инсонлар ҳам билиб қўйсалар фойдадан ҳоли бўлмайди.Ўтган йилларни қадрини билмоқчи бўлсанг кексалардан сўра ,ўтган ойларни қадрини билмоқчи бўлсанг  узоқ бемор бўлиб ётган беморлардан сўра,ўтган  кунларни қадрини билмоқчи бўлсанг,яқин инсонларидан ажралиб қолган одамлардан сўра,ўтган соатларни қадрини билмоқчи бўлсанг ,ошиқларни  ўз ёрини кутганлардан сўра,ўтган дақидани қадрини билмоқчи бўлсанг,самолёт (учоқ)дан кеч қолгандан сўра,сонияни қадрини билмоқчи бўлсанг,мусобақада кеч қолган  инсондан сўра.Буларни барчаси заминида вақтни қадрига етишлик турибди.

Барчамизга  Аллоҳ инъом этган улуғ бу” вақт” неъматидан унумли фойдаланиш насиб этсин.

Нурулло Бойматов

“Файзибой хожи”

жомеъ масжиди имом- хатиби