Муқаддас динимизда байрам саналмиш Рамазон ва Қурбон Ҳайити қамарий ҳисоб билан доим бир вақтда, яъни, Рамазон Ҳайити Шаввол ойининг биринчи кунида, Курбон Ҳайити эса Зулҳижжа ойининг ўнинчи кунида нишонланади. Бу кунлар Аллоҳ таоло алоҳида эсланадиган, Унинг неъматларига шукр қилинадиган, Яратган Парвардигор томонидан инъом қилинган имон ва Ислом неъматларидан баҳраманд бўлганлигимиз учун чин дилдан, ихлос ила қувонадиган кундир. Имом Ан Насаий ва Ибн Ҳиббон (р.а.)лар ривоят қилган сахиҳ Ҳадисда шундай дейилади. Расулуллоҳ (с.а.в.) Мадинага келганларида у ердаги халқлар йилнинг бошқа икки кунида жоҳилона тартибда байрам қилйшар эди. Шунда Пайғамбаримиз (с.а.в,): «Роббингиз сизларга бу икки байрам кунингизни ундан яхшироқ бўлган Фитр ва Қурбон кунларига алмаштириб берди», дедилар.Ўша кундан буён Ҳайит кунлари мўмин мусулмонлар Ҳайит намозини ўқиб, қурбонлик сўйиб, эҳсонлар қилиб, ота-она, ёру биродар, улуғларни зиёрат қилиб, қўни қўшни, етим есирлар ва бева бечоралар ҳолидан хабар олиб, меҳрмурувват кўрсатиб келмоқдалар. Ҳайит куни аразлашганлар бирбирларидан узр сўрайдилар. Қурбонлик қилиш вожиб амаллардан ҳисобланади. У закот нисобига қодир бўлган шахсга вожиб бўлади, мусофйрга эса вожиб бўлмайди. Қурбрнлик бир кишидан бир бош қўй ёки эчки ва бир кишидан етти кишигача бир бош мол ёки туя сўйилишидир. Қўйдан олти ойлик ва ундан бошқа ҳайвондан саний ва ундан каттаси қурбонликка ярайди. «Саний» деб бир ёшлик қўй эчкига ва икки ёшлик молга ва беш ёшлик туяга айтилади. Пайғамбаримиз (с.а.в.): «Тўрт нарса қурбонликка жоиз эмас ғилайлиги, беморлиги, чўлоқлиги очиқ ойдин бўлган ҳайвон ва мияси чатоқбўлган ҳайвон» деб марҳамат қилганлар. Қурбонлик сўйишни аввалги вақти Ҳайит намозидан сўнг, охирги вақти эса учинчи куннинг қуёши ботишидан сал олдин, аммо кечаси сўйиш макруҳдир. Қурбонликнинг териси садақа қилинади ёки доимий фойдаланадиган анжом қилиб олинади. Агар тери сотилса, қиймати садақа қилинади. Қурбонлик қилувчи сўйилган гўштдан ўзи ейди ва кимга хоҳласа егизади ёхуд ҳиба қилади. Унинг учдан бирини садақа қилиш яҳшидир. Қурбонликнинг фазилатлари мўминлар учунми» деб сўраганларида, Ҳазрати Расули Акрам (с.а.в.) : «Балки бизлар ва барча мўминлар учун умумийдир», деб марҳамат қилганлар. Али (р.а.) айтдилар: «Кимки уйидан қурбонликка ҳайвон сотиб олиш учун чиқса, унинг ҳар бир қадами баробарига ўнтадан. хасанот савоб ёзилади, ўнтадан гуноҳи ўчирилади, ўнтадан даражоти кўтарилади, сотиб олишдаги гаплари тасбеҳ бўлади, берган пулининг ҳар бир дирҳамига 700 та хасанот берилади ва вақтики сўйиб қонини оқизса, қонининг биринчи томчисидан Аллоҳ таоло ўнта фаришта яратади, фаришталар Қиёмат кунига қадар унинг ҳақига истиғфор айтишади, вақтики гўштини тақсим қилса, ҳар бир луқма баробарига Исмоил (а,с.) авлодларидан бўлган бир қулни озод қилганнинг савоби бўлади». Улуғларимиз қурбонлик қилишда савоб кўплиги ва фазилати зиёдалигидан вожиб бўлмаса ҳам, киши бир қўйни сўйишга қодир бўлса, қурбонлик қилса яхши бўлади, деб таълим берадилар. Бу борада китобларимизда бир ривоятни келтирадилар: Аҳмад ибни Исҳоқ деган улуғ зот айтадилар: «Менинг бир камбагал биродарим бор эди, камбағал бўлса ҳам ҳар йили қурбонлик қиларди. Уша биродарим вафотидан кейин мен икки раъкат намоз ўқиб, «Эй, бор Худоё, тушимда биродаримни кўрсатгин, унинг ҳолини сўрайин», деб дуо қилиб, таҳорат билан ухладим. Тушимда гўёки, Қиёмат куни бўлибди, одамлар қабрларидан тургизилдилар. Уларнинг ичида кулранг отга минган, яна кўпгина зотдор отларни етаклаб олган биродаримни ҳам кўрдим. Айтдим: «Эй, биродарим! Аллоҳ сенга қандай муомала қилди?» У айтди: «Аллоҳ мени кечирди». «Нима сабабли»,деб сўрадим? «Аллоҳ йўлида, холис бир камбағал ожиза аёлга бир дирҳам эҳсоним сабабли», деб жавоб берди. Мен айтдим, «Бу қандай отлар?» У айтди: «Дунёда қилган қурбонликларим, бу миниб олганим биринчи қурбонлигим». «Қаерга кетяпсиз» дедим. У айтди: «Жаннатга!» дедилар, Аллоҳ хар биримизни қурбонлик қилишга қодир қилсин.
Санатбек домла Турсунов,
Андижон тумани “Усмони Зиннурайн”
жоме масжиди имом-хатиби