Алҳамдулиллоҳ, азиз юртимиз ўз мустақиллигига эришиб, ота-боболаримизнинг азалий орзу-умидлари рўёбга чикди. Истибдод исканжасидан озод бўлиб, миллатнинг том маънода эзилишига, сиёсий хукуклари поймол этилиб, ҳар томонлама камситилишига чек қўйилди.

   Ўзбек тилига давлат тили макоми берилди, эътиқод эркинлиги конун билан кафолатланди, миллий ва диний қадриятлар тикланиб, ўзлигимизни англаш ҳамда миллий мафкурамизни шакллантириш борасида муҳим ишлар амалга оширилди. Бу жараëн ватан ҳисси ва ғурури билан яшаётган ҳар бир инсон учун бебаҳо неъмат ва улкан бахту саодатдир.

   Миллий давлатчилик асослари шаклланиб, кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятига изчил ва боскичма-боскич ўтилмокда. Мамлакат хавфсизлиги ва сарҳадларининг дахлсизлиги тўлиқ таъминланиб, давлатимиз мудофаа қобилиятининг мустаҳкам базаси яратилди. Куролли кучлар сафида хизмат килиб, йигитлик бурчини адо этиш энг масъулиятли ва шарафли бурчга айланди. Конституциямизнинг 52-моддасида:

   «Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар конунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки мукобил хизматни ўташга мажбурдирлар», деб, ёзиб қўйилган. Ушбу мажбуриятнинг амалий ижросига оид ҳолатлар қонунчилик хужжатларида ҳар жиҳатдан ифодалаб берилган. Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 225-моддасида ҳарбий ёки мукобил хизматдан сабабсиз бўйин товлаган шахс белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилиши ва жазоланиши кўрсатилган.

   Пайғамбаримиз (соллаллоху алайхи ва саллам) ҳадисларида ҳам жанг майдонидан қочиш (ҳарбий хизматдан бўйин товлаш) ҳалокатга элтувчи етти иллатнинг бири эканини уқтириб ўтганлар. Чунки умумий сафарбарлик эълон килинган такдирда барча фукаролар зиммасига Ватан ҳимояси, мудофааси йўлида талаб қилинадиган хизматларни адо этиш вожиб бўлади. Бундай шарафли хизматдан узрсиз бўйин товлаш ва бахона топиш жиноят деб баҳоланади.

   Абу Хурайрадан (розияллоху анху) ривоят килинди. <<Расулуллоҳ (соллаллоху алайхи ва саллам):

   «Ҳалокатга элтувчи етти нарсадан сакланинглар: ширк келтириш, сехр-жоду билан шуғулланиш, но хак бегуноҳ одамни улдириш, судхўрлик килиш, етим молини ейиш, жанг майдонидан кочиш, покиза, мўмина, иффатли аёлга туҳмат килиш»-деб», ҳақиқий мўмин-мусулмонларга хос бўлмаган шундай иллатларга қўл уришдан қайтарганлар. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

  “Аслида Аллоҳ ҳимоячингиздир ва у ёрдам бергувчиларнинг яхшисидир” (Оли Им рон, 150).

  Пайғамбаримизнинг (соллаллоху алайхи ва саллам) куйидаги сўзлари мамлакатимиз сарҳадлари дахлсизлигини таъминлаш мақсадида кечаю кундуз хизматда турган ўғлонларимизга яхши кўрсатма ўгитдир:

   “Аллох таоло розилиги йўлида бир кун чегара ҳудудида посбонлик килиш, бир ой кечалари ибодат килиб, кундузлари нафл рўза тутишдан афзалдир» (Имом Табароний «Авсот» асарида ривоят қилган).

   Жаноби Сарвари олам яна:  “Кечалари Аллохдан куркиб ёш тўккан кўзни ва Аллох йўлида тунлари посбонлик килиб, минжа қоқмаган кўзни дўзах ўти куйдирмайди” (Имом Термизий ривояти), дея эл-юрт химоясида турувчилар мушарраф бўладиган мукофотдан хабар берганлар.

   Шуни ҳисобга олиб, ҳарбий бурчни бажариш учун чақирилган йигит гурур билан жонажон Ватани, азиз ота-онаси, кадрдон ака-укаси, опа-синглиси ва оиласининг ҳимояси йўлида бел боғлаб, хизматга киришни ҳамда қасамёд қабул қилиб, ҳарбий либос кийган ҳолда белгиланган тартиб, конун-қоидаларга бўйсунишни ўзи учун шараф ва ифтихор деб билиши керак. Уни Ватани ва халкининг олкиши, рахматига муяссар киладиган йўл шудир.

  Жонажон Ватанимиз баркамоллиги ва ижтимоний-сиёсий баркарорлигини, тинчлик-осойишталигининг бардавомлигини таъминлаш учун ҳарбий ёки мукобил хизматни ўташга тайёр турган барча довюрак ва жасур ўғлонларимизга Аллох таоло Ўзи ҳамиша мададкор булсин.

Иззатуллоҳ домла Турғунов

Шаҳрихон тумани бош имом хатиби