Олтинкўл ва Жалақудуқ туманларида малака ошириш бошланди

194

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Андижон вилоятида фаолият кўрсатиб келаётган масжид имом-хатиблари, имом-ноиблари ва отинойилари учун малака ошириш ўқувлари ўтказилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 19-январь кунидан бошлаб Андижон вилоятидаги Балиқчи, Олтинкў, Жалақудуқ ва Хўжаобод туманларида фаолият кўрсатиб келаётган диний-маърифий соҳа ходимларининг малака ошириш ўқувлари бошланди.

Малака ошириш ўқувларида Олтинкўл туманидаги Саноат касб-хунар коллежида Балиқчи ва Олтинкўл туманлари ҳамда Жалақудуқ туманидаги Педагогика ижтимоий-иқтисодиёт коллежида Жалақудуқ ва Хўжаобод туманларида фаолият кўрсатиб келаётган масжид имом-хатиблари, имом-ноиблари ва отинойилари қатнашмоқдалар.

[su_custom_gallery source=»media: 4631,4632,4633″ limit=»3″ link=»lightbox» width=»200″ height=»150″ title=»never»]

Малака ошириш ўқувлари ўтказилаётган ҳар бир тумандаги коллежларда дарсларни намунали ташкил қилишлик ва ўтказишлик учун барча шарт-шароитлар яратилинди. Ҳар бир хонага махсус видео-проекторлар ҳам ўрнатилди. Ўқитувчилар дарсларни замонавий педагогик теҳнологиялар асосида дарс ўтмоқдалар.

Шунингдек, туман ҳокимлиги томонидан тингловчиларга тушлик дастурхонлари ҳам ташкил қилинмоқда. Тингловчиларнинг Пешин намозларини ўқишлиги учун ҳам барча шарт-шароитлар яратилди.

Малака ошириш ўқувларининг 1-кунида маърузачилар томонидан “Ҳаракатлар стратегияси ва диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун моҳияти”, “Замонавий мусулмон жамияти ва ислом омили”, “Марказий Осиёда ёзилган тафсирлар ва уларнинг қўлёзма нусхалари”, “Жамоат намозининг бузулишига сабаб бўладиган қироатдаги хатолар” ва ўтилган дарслар муҳокамаси каби мавзулар илмий асосланган ҳолда кенг ёритилиб берилди.

[su_custom_gallery source=»media: 4635,4634,4636,4637,4638″ limit=»5″ link=»lightbox» width=»200″ height=»150″ title=»never»]

Дарс жароёнлари муҳокамаларида тингловчиларнинг қизиқтирган саволларига мутаҳассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.

ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги

ходими Нурилло Қодиров