Одамларга яхшилик қилиш бахт-саодатга элтувчи равон йўллардандир.

        Саҳиҳ ҳадис: “Аллоҳ таоло қиёмат куни бандасини ҳисоб-китоб қилар экан, айтади: “Эй Одам боласи, оч қолган эдим, Менга таом бермадинг”. Банда сўрайди: “Сенга қандай таом бераман. Ахир, Сен бутун оламларнинг Парвардигори бўлсанг?” Аллоҳ айтади: “Эсингдан чиқдими, фалон бандам оч-наҳор қолган эди, уни таомлантирганингда бунинг савобини бугун Менинг ҳузуримда олар эдинг”. Яна айтади: “Эй Одам боласи, чанқаган эдим, сув бермадинг”. Банда айтади: “Бундай қила олмас эдим. Ахир, Сен бутун оламлар Парвардигори бўлсанг, Аллоҳ таоло айтади: “Ёдингдан чиқдими, фалон бандам чанқаган эди, унга сув берганингда, бунинг савобини бугун Менинг ҳузуримда олар эдинг”. Яна айтади: “Эй Одам боласи, касал эдим, йўқламадинг. Банда айтади: “Қандай йўқлайин, ахир, Сен бутун оламларнинг Парвардигори бўлсанг” y айтади: “Эсингдами, фалон бандам бетоб эди, ундан ҳол-аҳвол сўраб бормадинг. Агар шундай қилганингда, Мени унинг ҳузурида топар эдинг”.

       Эътибор қилинг, Аллоҳ таоло охирги жумлада олдин иккитасидан фарқли равишда “Мени унинг ҳузурида топар эдинг” деди. Чунки Аллоҳ таоло синиқ қалб эгалари билан биргадир. Бир ҳадисда: “Ҳар бир тирик жонда ажр бордир”, дейилган.

       Аллоҳ таоло бир бузуқ аёлни чанқаган итга сув бергани учун жаннатга сазовор этди. Шундай экан, инсонга таом ва сув бериб, ундан тангликни кетказиб, хафалигини аритган одам, албатта, мукофотланмай қолмас.

Манбалар асосида  “Ўкинма” китобидан

Гиёсиддин домла Косимов

Шахрихон туман “Супилар” жомеь масжид имоми