Мустақиллик  шарофати билан юртимиз қиёфаси тобора ўзгариб, гўзаллашиб бормоқда. Буюк Ватанимизнинг барча худудларида истиқомат қилаётган мехнатсевар ҳалқимиз чин ихлос билан юрт фаровонлиги йўлида астойдил хизмат қилмоқда. Эртанги кунга бўлган ишончлари тобора мустахкамланиб, Ватан, эл-юрт  тараққиёти  йўлида  садоқат  билан  мехнат  қилмоқдалар. Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуслари билан ,ҳар соҳада бўлгани каби ,диний соҳада ҳам амалга оширалаётган кўплаб хайрли ишларни барчамиз кўриб , билиб,қувониб турибмиз.

  Президентимизнинг 2018 йил 16 апрелда эълон қилинган “Диний- маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора – тадбирлари тўғрисидаги” ги Фармонида белгиланган қатор вазифалар соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга кўтарди.Айниқса ушбу Фармон асосида ташкил этилган “ВАҚФ”  хайрия жамоат фонди ўзининг фаол ҳаракати билан ёрдамга муҳтож бўлган ижтимоий қатлам фуқароларига яқиндан ёрдам бермоқда ва бу сезиларли даражада республикамиз миқёсида кенг қулоч ёйиб,фуқароларимизнинг миннатдорчилигига сазовор бўлмоқда. Айниқса “ВАҚФ” хайрия жамоат фондининг ёрдамларидан республикамизнинг чекка қишлоқларидаги ёрдамга муҳтож оилаларга ҳам етказилиб берилаётганлиги ва кўрсатилаётган саҳоватдан ўта муҳтож оилаларни баҳраманд бўлаётганлиги ҳаммани мамнун этмоқда. Жамғарма томонидан хар бир хайрия ўз мақсадига кўра ҳақдорларига етказиб берилаётганлигини гувоҳи бўлмоқдамиз.

   Президентимизнинг Фармонларининг ижроси махаллаларимиз-халқимиз ҳаётида ўз аксини топмоқда .   Халқимиз бугунги кунда Президентимизнинг олиб бораётган сиёсатидан мамнун ва  миннатдордирлар.Аллоҳ таолга чексиз ҳамду санолар бўлсинки ,юртимизда кундан-кунга янги-янги ислоҳотлар,дилларни қувонтирувчи ютуқларга эришилмоқда.

Аллоҳ Таоло Ватанимиз фаровонлиги, элимиз тинчлигини янада зиёда қилсин.Мустақиллигимиз  абадий  бўлсин.

Абдуқаҳҳор  домла Қаноатов

Олтинкўл туман “Далварзин” масжиди имом хатиби